"Кўприк портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобил ёрдамида портлатилиши режалаштирилган, унинг ҳайдовчиси бундан бехабар бўлган", дейилади Россия ФХХ (ФСБ) баёнотида.
Маълум қилинишича, портлатилиши керак бўлган транспорт воситаси Украина ҳудудидан “бир қатор давлатлар” орқали Россияга кириб келган. Машинани Краснодар ўлкасига автотранспорт воситаси ёрдамида олиб келиб, кейин уни ҳайдовчига топшириш режалаштирилган. Ҳайдовчи Қрим кўприги орқали ҳаракатланиб, “террорчи-камикадзе”га айланиши керак эди.
ФСБ автомобилни етказишда иштирок этган барча шахслар қўлга олинганини билдирди.