Бу ҳақда “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилотининг 2025 йилги ҳисоботида қайд этилди.
Ҳисоботда 180 та мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари ҳолати бешта мезон – сиёсий мазмуни, ҳуқуқий база, иқтисодий муҳит, ижтимоий-маданий шарт-шароитлар ва хавфсизлик асосида баҳоланган.
Қайд этилишича, 180 давлатдан 160 тасида оммавий ахборот воситалари барқарор фаолият юрита олмаяпти ёки фақат жуда қийин шароитда фаолият юритмоқда. Қарийб учдан бир мамлакатда оммавий ахборот воситалари иқтисодий сабаблар билан ёпилган, кўп ҳолларда бунга расмий босим сабаб бўлган. 46 давлатда матбуот фақат бир неча бой шахслар томонидан назорат қилинади. Россия ҳам шулар қаторида тилга олинган.
Россия RSF рейтингининг энг ўнлигига кирган. Мамлакат бир йилда 9 поғона пастлаб, 171-ўринни эгаллади (100 баллик тизимда 24,57 балл), бу рейтингдаги энг ёмон натижалардан бири. Россия Миср ва Никарагуа билан бир қатордан жой олган.
Постсовет давлатлари ичида энг ёмон кўрсаткич Туркманистонда – 174-ўрин (19,14 балл). Бундан пастда фақат Афғонистон, Эрон, Сурия, Хитой, Шимолий Корея ва Эритрея жойлашган.
Беларус (166-ўрин, 25,73 балл) ва Озарбойжон (167-ўрин, 25,47 балл) Россиядан юқорироқда турибди. Марказий Осиё мамлакатлари ҳам паст поғоналарда жойлашган. Хусусан, Тожикистон 153-ўринни (32,21 балл), Ўзбекистон 148-ўринни (35,24 балл), Қирғизистон 144-ўринни (37,46 балл), Қозоғистон 141-ўринни (39,34 балл) эгаллаган.