Петропавловск-Камчатский яқинидаги Авача кўрфази сувларида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Таъкидланишича, сейсмик ҳодиса шаҳардан 51 км узоқликда қайд этилган. Унинг манбаи 88,2 км чуқурликда жойлашган.
Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бош бошқармаси матбуот хизмати Петропавловск-Камчатскийда 3 баллгача кучли силкинишлар сезилгани ҳақида хабар берди. Сунами хавфи эълон қилинмаган.