Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Дубайдаги халқаро 24-халқаро Қуръон мусобақаси Рамазонда ўтказилади

Дубайдаги халқаро 24-халқаро Қуръон мусобақаси Рамазонда ўтказилади

Дубай халқаро Қуръон мукофоти ҳайъати Рамазон ойида бўладиган 24-халқаро Қуръон мусобақасида қатнашишни истаганлардан аризалар қабул қилинишини эълон қилди.

Пандемия сабаб эҳтиёткорлик учун БААдаги ислом давлатлари ва айрим давлатлардаги мусулмон жамоалари вакиллари билан чекланади. бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими хабар берди.

Дубай шаҳри ҳокимининг маданият ва гуманитар масалалар бўйича маслаҳатчиси ва мусобақани ташкил этиш қўмитаси раиси Иброҳим Муҳаммад Бумалҳа бундай деди:

“Мамлакатдаги тегишли идоралар билан маслаҳатлашгандан сўнг Дубайдаги халқаро 24-халқаро Қуръони карим мусобақасини ташкил қилиш бўйича келишиб олинди. Унинг шартларига кўра, иштирокчилар БААда истиқомат қилувчи маҳаллий ва хориж фуқароларидан бўлади, Қуръони каримни тўлиқ ёддан билиши, ёши 25 ёшдан ошмаган ва Халқаро Дубай Қуръони карим мусобақаларида қатнашмаган бўлиши белгилаб олинди”.

 

Киритилди: 19:22 17.03.2021. Ўқилди: 1936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!