Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaннинг БААга ташрифи муносабати билан Дубайдаги Бурж Халифа минорасига Туркия байроғи ўрнатилди.
Расмий ташриф билан Амирликларга келган Туркия давлати раҳбари Жаҳон ҳукумати саммити -2024 да иштирок этади.
Саммитда жами 25 дан ортиқ давлатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.
«Келажак ҳукуматларини шакллантириш» мавзусидаги саммит 14 февралга қадар давом этади.
Бурж Халифа - дунёдаги энг баланд ва кўп қаватли, шунингдек, энг баланд иншоот бўлган Дубайдаги (БАА) баландлиги 828 метр бўлган ўта баланд осмонўпар бино.