Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Бирлашган Араб Амирликларида касал бўлиб, қийин аҳволда қолган юртдошимиз З.А.нинг ватанга қайтишига ёрдам берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу инсонпарварлик кўмаги БААда истиқомат қилаётган ватандошлар ҳамда «Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази» хайрия ташкилоти раҳбариятининг фаол қўллаб-қувватлови остида амалга оширилди.
Бош консулликка йўлланган мурожаат асосида З.А.нинг Ўзбекистонга қайтиши учун зарур барча ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари ташкил этилди. Улар учун тўловлар ва мамлакатга қайтиш чиптаси учун тўловлар тўлиқ ҳомийлар томонидан қопланди.
8 февраль куни юртдошимиз «Uzbekistan Аirways» компаниясининг «Дубай-Тошкент» йўналишидаги ҳаво қатнови билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.