Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дубайда блокчейн компаниялари учун 17 қаватли “крипто минора” қурилади

Дубайда блокчейн компаниялари учун 17 қаватли “крипто минора” қурилади

Дубай ўзининг диққатга сазовор жойлар рўйхатини блокчейн, марказлашмаган молия (DeFi) ва Web3 соҳаларини қўллаб-қувватлаш учун яратилган “крипто минора” деб аталадиган иншоот билан тўлдиришга тайёрланмоқда. Лойиҳа “DMCC” ва “REIT Development” компаниялари томонидан эълон қилинган.

Аслида бино “Crypto Tower” деб номланади ва унинг умумий майдони 150 минг квадрат футни ташкил этади. Иншоот бир неча даражага бўлинади, уларнинг ҳар бири Web3 нинг маъл

Марказдаги тўққиз қават криптовалюта стартаплари ва компаниялари учун офислар сифатида ажратилади. Уч қават блокчейн инкубаторлари, венчур фондлари ва сунъий интеллект соҳасидаги фирмаларга берилади.

Шунингдек, бинода криптоклуб, NFT санъат галереяси ва қимматбаҳо буюмлар учун махсус омборхона ҳам мавжуд бўлади.

Crypto Tower"да ижарачиларни жойлаштириш ва операцияларни бошқариш учун блокчеин технологиялари, жумладан, ончаин-вотинг ва ақлли шартномалардан фойдаланилади.

Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, бу шаффофликни таъминлаш, жараёнларни автоматлаштириш ва маъмурий харажатларни камайтириш имконини беради.

Минора рақамли активларга бағишланган тадбирлар учун жойларни, шунингдек, элитавий савдо майдончаларини тақдим этади. Бу майдончалар олтин қуймалар дўкони ва ноёб автомобиллар салони каби масканлар учун ажратилади.

Таъкидланишича, дам олиш ва мулоқот учун махсус ҳудудлар ҳамда Web3 компанияларининг юқори тўпланиши бу марказни бизнес ҳамжамиятининг эътибор марказига айлантиради.

“DMCC” раҳбари Аҳмад Бин Сулаем лойиҳани технологиялар ва кўчмас мулк кесишмасидаги инқилобий қадам деб атади. Унинг фикрича, бино шаҳарнинг умумий услубига яхши мос келади ва Дубайнинг илғор технологияларга содиқлигини таъкидлайди.

““Crypto Tower"ни барпо этиш — бу Web3 келажагининг ҳақиқий намоён бўлиши бўлиб, унда шаффофлик ва мулкдорлик блокчейн технологияси орқали таъминланади. Бундан ташқари, бу бизнинг ниятларимизнинг ифодаси ҳисобланади, чунки биз Дубайнинг жаҳондаги етакчи инновацион марказ сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашни давом эттирмоқдамиз,” — дея таъкидлади Бин Сулаем.

2027 йилда қурилиш ишлари якунлангач, “крипто минора"нинг дарҳол фаолият бошлаши ва бутун дунё бўйлаб стартаплар ҳамда йирик компанияларни ўзига жалб қилиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:42. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!