Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Дубай халқаро аэропорти яқинида дрон ҳужумидан кейин ёнғин келиб чиқди

Дубай халқаро аэропорти яқинида дрон ҳужумидан кейин ёнғин келиб чиқди

Шу сабаб ҳаво қатнови вақтинча тўхтатилди.

БАА Фуқаро авиацияси бошқармаси 16 март, душанба куни X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, парвозлар вақтинча тўхтатилган. Уларни қачон қайта тиклаш режалаштирилаётганига аниқлик киритилмаган.

Бошқарма маълумотига кўра, бу “барча йўловчилар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўрилган эҳтиёт чоралари” билан боғлиқ бўлган.

Полициянинг аниқлик киритишича, аэропортга олиб борувчи йўллар ва туннеллардаги ҳаракат вақтинча тўсиб қўйилган, Emirates авиакомпанияси эса Дубайга парвозларни тўхтатган. Қатор рейслар Ал-Мактум халқаро аэропортига йўналтирилган.

БАА расмийсларининг маълум қилишича, уруш бошланганидан бери мамлакат ҳаво мудофааси тизими 1500 дан ортиқ Эрон дрони ва қарийб 300 та ракетани тўсиб қолган. БАА мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, можаронинг кескин босқичи бошланганидан бери олти киши ҳалок бўлган, улардан тўрт нафари тинч аҳоли вакилларидир.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!