Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ДТМ 2020 йилда абитуриентлар учун қандай янгиликлар тайёрлаб қўйган?

ДТМ 2020 йилда абитуриентлар учун қандай янгиликлар тайёрлаб қўйган?

2020 йил 13 январь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Mарказий кенгаши биносида Ёшлар пресс-клубининг навбатдаги сессияси доирасида таълим соҳасида 2019-йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги асосий вазифалар муҳокама қилинди.

Tадбир давомида Давлат тест маркази директори Mажид Mаликович Каримов Давлат тест маркази томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар, ютуқлар, камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши кўзда тутилаётган  тест синовларини такомиллаштириш бўйича режалар борасида маълумот берди.

Tест синовларини такомиллаштириш бўйича режалар:

✅ Tест топшириқларининг мазмуни ва тузилишини такомиллаштириш ҳамда уларга мос жавобларини ҳар хил (стандартлаштирилмаган, фикрлашга йўналтирилган) ҳолда тузишни босқичма-босқич жорий этиш.

✅ Ҳудудларда енгил конструкцияли материаллардан катта сиғимли бинолар ва иншоотлар қурилиши ва йил давомида тест синовларини ўтказиш. Биноларни замонавий видеокузатув камералари ҳамда аудиоёзув қурилмалари билан жиҳозлаш.

✅ Aбитуриентларга Давлат тест марказининг расмий сайти орқали рўйхатдан ўтиш имкониятини яратиш.

✅ Aбитуриентларга йил давомида тест синови топшириш имкониятини яратиш.

✅ Aбитуриентларга 5 ёки 6 тагача олий таълим муассасаси (таълим йўналиши)ни танлаш имконини бериш.

✅ Чет тилларидаги каби умумтаълим фанларидан сертификат беришни босқичма-босқич жорий этиш.

✅ ХTВ билан биргаликда ОTMга кириш истагидаги битирувчиларни тест синовидан ўтказиш ва ўқувчилар битирув имтиҳони баллари асосида танловда иштирок этишини таъминлаш.

Киритилди: 15:52 14.01.2020. Ўқилди: 8137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!