Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

ДСҚ ўтказаётган ютуқли чек ўйинлари ҳалолми? Мусулмонлари идораси изоҳ берди

ДСҚ ўтказаётган ютуқли чек ўйинлари ҳалолми? Мусулмонлари идораси изоҳ берди

Онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг QR-кодли чеклари ёки фискал белгилари асосида ДСҚ томонидан 2020 йилнинг июль ойидан бошлаб ютуқли чек ўйинлари ўтказилиб келинмоқда.

Қонунчиликда, хусусан динимизда ҳам қатнашиш учун ҳеч қандай моддий харажат талаб этилмайдиган ўйинлар қимор ёки таваккалчиликка асосланган ўйинлар сифатида баҳоланмайди.

Ўйиннинг ҳалол эканлигини Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам расман тасдиқлади, дея маълум қилмоқда қўмита ахборот хизмати.

«Динимизда икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда ютуқ бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Демак, ютуқли ўйинда бадал тўлаб, кейин ўйнаш жоиз эмас. Агар ютуқ иштирокчилардан тўлов олинмасдан, ташкилотчилар томонидан қўйилса, бу ўйин қимор ҳисобланмайди. Балки, ўйин иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан совға бўлади.

Демак, бу ўйинда Сиз айтиб ўтганингиздек, иштирок этиш учун лоторея чипталари сотиб олинмасдан, харид қилинган ёки хизмат учун онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассасининг QR-кодли чекини Soliq, Payme ёки Click мобил илова дастурлари орқали сканер қилиб ёки чекнинг 12 та рақамли фискал белгисини 1077 рақами орқали SMS тарзида юборилса ва бу SMS хизмати учун олинадиган маблағ ҳам ютуқ харажатлари учун йўналтирилмай, балки Молия вазирлиги томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан ютуқ жамғармаси шакллантирилса, бу шариатда ман қилинган қимор ҳисобланмайди» – дейилади, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хатида.

Киритилди: 12:27 12.05.2021. Ўқилди: 2934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!