Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дронлар Россия ҳудудлари ва Қримга ҳужум қилди

Дронлар Россия ҳудудлари ва Қримга ҳужум қилди

16 майга ўтар кечаси Россиянинг тўртта вилоятида дронлар, реактив снарядлар ва ракеталар уриб туширилди. Бундан ташқари, дронлар ва ракеталар Қримга ҳужум қилди, деди Россия Мудофаа вазирлиги.

Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Белгород вилояти осмонида иккита "Олха" реактив снаряди, битта «Точка-У» тактик ракетаси ва битта дрон уриб туширилган.

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков ярим тунда Шебекино шаҳри ўққа тутилганини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши жароҳатланган. Саккизта хусусий турар-жой биноси ва бир нечта автомобиль шикастланган.

Яна олтита дрон Қримга ҳужум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, улардан тўрттаси йўқ қилинган, иккитаси ушланган. Бундан бир кеча олдин Украинадан учирилган бешта ATACMS ракетаси ярим орол узра уриб туширилган, дея таъкидлайди департамент.

Бундан ташқари, Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Тула вилоятида иккита, Брянск ва Калуга вилоятларида биттадан учувчисиз учоқ уриб туширилган.

Киритилди: 11:41 16.05.2024. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!