Россия манбаларининг хабарига кўра, 9 октябрь, чоршанба куни тонг саҳарда Украина парвозчиларисиз учиш аппаратлари (UAV) Россиянинг ҳарбий аэродром жойлашган Ейск шаҳрига ҳужум қилган.
"Ейскда кўплаб UAV'лар. Деразалардан узоқлашишингизни маслаҳат берамиз! Парчалар учмоқда," дея хабар берди Россиянинг "Чегара бўйи" номли мониторинг телеграм канали.
Ҳужум оқибатлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ейск туманидаги портлашлар ҳақида маҳаллий аҳоли ҳам ёзмоқда.
Ейск Краснодар ўлкасида, Азов денгизи қирғоғида, Мариуполдан денгиз орқали тахминан 60 км узоқликда жойлашган. Шаҳарда бир неча бор Украина дронларининг ҳужумига учраган йирик ҳарбий аэродром жойлашган.