Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дрон ҳужумидан кейин Сочидаги нефть омборида ёнғин содир бўлди

Дрон ҳужумидан кейин Сочидаги нефть омборида ёнғин содир бўлди

Россиянинг жанубидаги Сочи шаҳрида дрон ҳужумидан сўнг нефть омборида ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақда шаҳар мери Андрей Прошунин ўзининг Telegram-каналида маълум қилган.

"Адлер туманидаги нефть базасида ёқилғи баки ёниб кетди. Дроннинг қолдиқлари яна Авиационная кўчасидаги гараж кооперативидаги биноларга бориб тушди. Дастлабки қурбонлар йўқ" - деб ёзди мэр.

Россиянинг Telegram-каналлари маълумотларига кўра, ҳужум аэропорт рўпарасида жойлашган Адлердаги "Роснефт-Кубаннефтепродукт" нефть базасида амалга оширилган; ҳодиса туфайли камида 52 та рейс ўзгартирилди.

Киритилди: 10:45 03.08.2025. Ўқилди: 1322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!