Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Довут ота” постидан Қозоғистонга ўтиш ва қайтишга қўйилган чеклов йил охиригача узайтирилди

“Довут ота” постидан Қозоғистонга ўтиш ва қайтишга қўйилган чеклов йил охиригача узайтирилди

Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг маълум қилишича, “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довут-ота” чегара божхона постига туташ) чегара ўтказиш пункти орқали жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннандан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати бўйича жорий йил 1 феврал санасидан киритилган чекловлар 2025 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди.

Чеклов муддатининг узайтирилиши мазкур ўтказиш пунктларида иккинчи босқич қурилиш ишлари, хусусан, маъмурий биноларда капитал таъмирлаш ҳамда йўл қопламаларида бетонлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Қозоғистон Республикаси томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш, қурилиш ва реконструкция ишларини жадаллаштириш мақсадида жорий этилмоқда.

Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннандан ортиқ бўлган юк автомобиллари “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракатни амалга оширишлари мумкин.

Шунингдек, жисмоний шахслар учун "Қорақалпоғистон" темир йўл ўтказиш пункти орқали “Нукус-Бейнеу” йўналишида қўшимча йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилганлигини маълум қиламиз,- дейилади хабарда.

Киритилди: 13:30 03.09.2025. Ўқилди: 957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!