Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Дориан” тўфони: Қурбонлар сони ортиб боряпти

“Дориан” тўфони: Қурбонлар сони ортиб боряпти

“Дориан” тўфони оқибатида Багам оролларидаги қурбонлар сони 50 нафарга етди. Бу ҳақда ABC нашри хабар қилди.  

Абакода 42 киши, Багамада эса 8

Полициянинг таъкидлашича,  Абако оролида 42 киши, 8 нафари эса Багам оролида ҳалок бўлган.

“Йўқолган деб тахмин қилинган одамлар ҳали кўп, чунки “Дориан” тўфонидан бери ҳеч қандай дараги бўлмаган шахслар бор. Биз оила аъзоларидан бедарак йўқолган шахсларга тегишли бўлган маълумотларни полицияга топширишларини сўраймиз”, деди Багама полицияси вакили Энтони Фергусон.

Асосий муаммо бу – сув ва озиқ-овқат

Багама ва Абако оролида 76 минг киши бошпанасиз ва ёрдамга муҳтож. Багаманинг фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмийларининг таъкидлашича, озиқ-овқат тақсимоти “муаммо” бўлиб, оролларнинг баъзи жойларидаги ичимлик суви гигиенага тўғри келмайди.

Олдинроқ, кучли довул туфайли 44 киши ҳалок бўлганлиги ва “кўп сонли хавфсизлик кучлари” қидирув-қутқарув ишларига жалб қилинганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 08:00 11.09.2019. Ўқилди: 1547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!