Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Дональд Трампнинг ўғиллари Оқ уйга қайтган биринчи йилда катта бойликқа эга бўлди

Дональд Трампнинг ўғиллари Оқ уйга қайтган биринчи йилда катта бойликқа эга бўлди

Дональд Трампнинг ўғиллари криптовалюта лойиҳалари, кўчмас мулк битимлари ва молия ҳамда мудофаа соҳасига оид компаниялар акциялари орқали молиявий ҳолатини анча оширди.

Дональд Трамп-младшийнинг бойлиги бир йил ичида 50 миллиондан тахминан 300 миллион долларга ўсди. Кузда эса унинг American Bitcoin майнинг компанияси акциялари тушиши билан бойлиги тахминан 500 миллионга етиб, кейин камайди. Шу билан бирга, у кўчмас мулк ва давлат контрактларига алоқадор компаниялар акцияларидан ҳам даромад олган.

Эрик Трамп энг бой меросхўр бўлиб, унинг бойлиги тахминан 400 миллион доллар.

Бэррон Трамп, Forbes маълумотига кўра, тахминан 150 миллион доллар тўплаган. У биринчи бўлиб криптовалюталарга қизиқиш билдирган ва отасини уларни ишга туширишга ундаган. Бэрроннинг миллиардлаб токенлари ҳозирча блокланган бўлиб, уларни очиш унга 500 миллион доллардан ортиқ даромад келтириши мумкин.

Киритилди: Бугун 15:23. Ўқилди: 378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!