АҚШ Президенти Дональд Трамп ЖЧ-2026 турнирида Эрон ўрнини Италия эгаллаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Аввалроқ АҚШ президентининг махсус вакили Паоло Дзамполли ФИФАга мурожаат қилиб, бўлажак Жаҳон чемпионатида Эронни Италия билан алмаштиришни сўраган эди.
— ЖЧ-2026да Эрон ўрнига Италияни қўйиш ғояси ҳақида нима деб ўйлайсиз?
— Бу ҳақда алоҳида ўйлаб кўрганим йўқ. Бу қизиқ савол. Ижозат беринг, бу ҳақда мулоҳаза қилиб кўраман, — дея жавоб берди Дональд Трамп.