Домодедово аэропортидаги божхона ходимлари Исроилдан келган посилкада юқори радиация даражасига эга авиация соатини топдилар. Қурилманинг фон радиация даражаси табиий даражадан 20 баравар юқори эди.
Бу ҳақда "Коммерсант" Федерал божхона хизмати матбуот хизматига таяниб хабар берди.
"Маҳсулот маиший фойдаланиш учун хавфли деб топилди", деб маълум қилди Федерал божхона хизмати.
Посилка ичидаги рюкзакда бўлган соатдаги радиация мониторинги тизими фаоллаштирилгани айтилмоқда. Синов натижасида соат юзасидаги ионлаштирувчи нурланиш даражаси 2,75 мкЗв/соатни ташкил этгани аниқланди. Посилка Удмуртия фуқаросига юборилган эди.
Санитария ва карантин текширувидан сўнг, Роспотребнадзор (Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати) маҳсулот ягона санитария талабларига жавоб бермаслигини аниқлади. Соат Россияга олиб кириш тақиқланган ва посилка Исроилга қайтариб юборилади.