Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Доғистон раҳбари: Махачқалъадаги ҳужумдан сўнг аҳолидан хотиржамлик сўраймиз

Доғистон раҳбари: Махачқалъадаги ҳужумдан сўнг аҳолидан хотиржамлик сўраймиз

Махачқалъада ҳайдовчи машинани тўхтатмоқчи бўлган ИИБ ходимларига қарата ўт очди.

Бу ҳақда Доғистон раҳбари Сергей Меликов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ишламоқда.

"Махачқалъа аҳолиси ва пойтахт меҳмонларидан хотиржамлик ва оддий хавфсизлик чораларига риоя қилишларини сўрайман," - деди у.

Доғистон Ички ишлар вазирлиги полициячиларнинг ўлими фактини тасдиқлади.

"Бугун соат 14.20 атрофида Махачқалъа шаҳрида номаълум шахслар Доғистон Республикаси ИИВ ЙПХ нарядига ҳужум қилишди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлган," - дейилади вазирлик хабарида.

Киритилди: 17:52 05.05.2025. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!