Украинанинг Днепр шаҳрига ҳужумда фойдаланилган Россиянинг “Орешник” баллистик ракетасида портловчи моддалар бўлмаган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Украина манбаларига кўра, ракетада бир нечта жанговар каллаклар бўлган, бироқ портловчи моддалар бўлмаган ва чекланган зарар етказган. Манбалардан бири етказилган зарарни "жуда кичик" деб таърифлади.