Жо Байденнинг бутун сиёсий фаолияти давомида Делавэр штати сенаторилигидан тортиб АҚШ президентлигигача — Джилл Байден эрини қўллаб-қувватлаб келган ва Оқ уйда бўлган даврида унинг энг нуфузли маслаҳатчиларидан бири ҳисобланган.
Оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, якунда Байденни 2024 йилги президентлик пойгасидан воз кечишга кўндирган асосий шахслардан бири айнан Джилл Байден бўлган.
Ўша пайтда Байденнинг штаби у ўз номзодини қайтариб олмоқчи эмаслигини ва Доналд Трамп билан яна дебатларда қатнашишга тайёрлигини даъво қилган эди. Иккинчи муддатга даъвогарлик қилган ҳар икки сиёсатчи ўша дебатлар давомида иммиграция, иқтисодиёт ва аборт ҳуқуқлари бўйича баҳслашган эдилар.
Ўша вақтла Байденнинг овози бўғиқ эди, унинг жамоаси буни касаллик билан изоҳлаган ва баҳснинг бир вақтида у фикрини йўқотиб қўйгандек туюлган эди, дейилади хабарларда.