Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Диёра Келдиёрова қачон татамига қайтади?

Диёра Келдиёрова қачон татамига қайтади?

Дзюдо бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрованинг тарихий ғалабаси кўпчилик ёшлар, айниқса, ёш қизлар учун жуда катта мотивация бўлди, десак муболаға бўлмайди. Оламшумул чемпионлиги билан минглаб ҳамюртларимизда соғлом турмуш тарзига қизиқиш уйғота олган спортчимизга айрим саволлар билан юзландик.

– Сизни яна қачон татамида кўрамиз?
– Ҳозир жароҳатларимни даволаяпмиз. Шунинг учун аниқ билмайман. Келгуси Олимпиадагача яна 4 йил вақтимиз бор. Шунинг учун ҳам ҳозир озгина таътилдамиз. Ўтган Олимпиадада COVID-19 пандемияси бўлгани учун Париж-2024 цикли қисқароқ бўлди. Сўнгги 7 йил умуман дам олмадик, десам ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам ҳозир ҳордиқ чиқаряпман ва шу пайтгача безовта қилган барча жароҳатларимни тузатяпмиз.

– Янги Олимпиада циклида вазн тоифангизни ўзгартирасизми?
– Йўқ, ўзгартирмайман. Бундай режам йўқ.

– Ортингиздан дзюдога келаётган ёш қизлар сезиларли даражада кўпайиб кетаётганини Сиз ҳам сезаётгандирсиз. Буни ҳиссиётини улаша оласизми?
– Албатта, бундан жуда хурсандман. Тўғриси, дзюдога келаётган қизлар бунчалик кўпайишини кутмаган эдим. Ўзбекистонда аёллар спортини ривожланиши учун озгина бўлса ҳам ҳисса қўшган бўлсам, жудаям хурсандман. Бунинг ортидан опа-сингилларимиз соғлом турмуш тарзини танлашяпти. Соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келади. Бу, албатта, профессионал спортда ҳам «мева»сини кўрсатади. Бизда (аёллар дзюдосида) рақобат унчалик ҳам кучаймаган эди. Чунки аввал дзюдочи қизлар сони кам эди. Ўйлайманки, яқин даврда рақобатни бугунгидан ҳам кучайтирамиз. Ҳар бир вазнда етакчиликка даъвогарларни 10 тага етказиб олсак, бу аёллар дзюдосида жуда катта кўтарилиш бўлади.

Киритилди: 18:49 13.11.2024. Ўқилди: 3153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!