Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Диққат! Рўзани бузувчи 18 амал

A A A
Диққат! Рўзани бузувчи 18 амал

Қуйидаги амаллар орқали рўза бузилади ва фақат қазо рўза тутиш вожиб бўлади:

1. Рўзани сафарга чиқиш, касаллик, ҳайз-нифос ва ақлдан озиш каби сабаблар билан бузилса;
2. Одатда танаввул қилинмайдиган нарсалар, масалан, қоғоз ва лой кабиларни истеъмол қилинса;
3. Тош, темир, олтин, кумуш ва бошқа қаттиқ жисмларни ютилса;
4. Зўрланганлик оқибатида еб-ичилса;
5. Ҳали тонг отмади деб ўйлаб еб-ичиш ёки жинсий алоқа қилиб қўйилса-ю, аслида тонг отиб бўлган бўлса ёҳуд кун ботди деган гумон билан оғизни очиб қўйса-ю, бунинг акси бўлиб чиқса;
6. Оғиз ёки бурунни чайишда эҳтиётсизлик туфайли сувни ичкарига киритиб юборса;.
7. Қасддан кўнгилни айнитиш туфайли оғиздан тўлиб қайд қилса;
8. Қор ёки ёмғир оғизга тушса;.
9. Тутунни қасддан ҳидласа;
Тишлар орасида қолган нўхот ва ундан катта ҳажмдаги овқат қолдиғини ютса;
10. Рўзани унутиб еб ёки ичиб қўйгач, энди рўзам очилиб кетди деган гумон билан танаввулни давом эттирса;
11. Тундан ният қилмагани учун рўзани бузса;
12. Кун ярмидан кейин сафарга чиқиб, рўзани очиб юборса;
13. Ният қилмай кун бўйи емоқ ва ичмоқлардан тийилиб юрса;
14. Қулоққа томизилган ёғ ёки сувнинг мазасини ҳалқумида сезса;
15. Бурунга дори томизса;
16. Клизма қилса;
17. Аёлини қучиш ёки ўпиш туфайли маний чиқса;.
18. Қориндаги ярага қўйилган дорини ошқозонга ва бошдаги ярага қўйилган дорини димоғга етса;

Ушбу юқорида санаб ўтилган амаллардан бирини қилган киши Рамазоннинг ҳурмати учун куннинг қолганини ўзини тийиш билан ўтказиши зарур бўлади ҳамда бир кунига бир кун рўза тутиб беради...

Киритилди: 15:10 28.04.2020. Ўқилди: 6766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!