Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Диққат! Рўза тутиб, намоз ўқимайдиганлар ўқисин!

A A A
Диққат! Рўза тутиб, намоз ўқимайдиганлар ўқисин!

Ижтимоий тармоқлардан бирида “Намоз ўқимасанг, рўза ҳам тутма. Барибир қабул бўлмайди” деган бир матн атрофида кучли тортишув вужудга келганини кўрдик ва шу саволга жавоб олиш учун Яшнобод тумани “Ислом ота” жомеъ масжиди имом хатиби Жасурхон Қори Рауповга мурожаат қилдик.

“Юқоридаги фикрлари доим одамлар орасида айланиб юрадиган масала, афсуски бу ҳақда талашиб тортишадиганларнинг аксари илми йўқ, китоб кўрмаган кишилардир.

Намоз ўқимаган одамнинг тутган рўзаси қабул бўлади. Чунки Рамазон рўзаси ўзи алоҳида фарз, Ислом арконларидан бири. Намоз ўқимай юрган киши ўзи бир катта гуноҳ қилиб юрибди, энди унинг ёнига фарз рўзани тутмаса яна катта бир гуноҳ қўшилади. Яъни янада гуноҳи кўпайиб боради.

Бенамоз одамнинг тутган рўзаси рўза эмас, деб айтаётганлар буни асло исботлаб беролмайди.

Биз эса унинг тутган рўзаси рўза бўлади дейишимизга асос шуки:

1-иймон, намоз, рўза, закот, ҳаж. Буларнинг ҳар бири ўзи мустақил ҳолатта фарз қилинган амал. Иймонга келган киши буларни албатта қилади, борди-ю қилолмаса қаттиқ гуноҳкор бўлади. Бирининг иккинчисига дахли йўқ.

2-Рўзанинг қабул бўлиш шартлари ичида намозхон бўлиши шарт деган қоида ҳеч қайси оят ва ҳадисда келмаган. Аммо, ҳам намозни ўз вақтида ўқиб, ҳам рўза тутишлик улкан савобларга эга бўлишимизга йўл очади ва қаттиқ гуноҳкор бўлишдан қайтаради, валлаҳу аълам!

Манба: azon.uz

Киритилди: 12:21 27.04.2020. Ўқилди: 9275 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!