Эроннинг Арманистондаги дипломатик ваколатхонаси Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левиттнинг фарзандли бўлгани юзасидан муносабат билдириб, АҚШнинг Минабдаги мактабга берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлган болаларни ёдга олди.
Бу ҳақда дипломатик ваколатхона ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
1 май куни Левитт 60 ёшли қурилиш магнати Николас Риччиодан қиз фарзанд кўрган эди.
Эронлик дипломатлар барча болалар бегуноҳ ва меҳрга лойиқ бўлгани учун сиёсатчини самимий табриклашларини тушунтиришди.
Шу билан бирга, улар АҚШнинг Минабдаги мактабга берган ҳужуми пайтида 168 нафар қиз бола ҳалок бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
«Ўз фарзандингизни ўпганингизда, ўша болаларнинг оналари ҳақида ҳам ўйлаб кўринг», — дейилади постда.