Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Месси ўзига ўхшаган энг иқтидорли ёш футболчи кимлигини айтди

Месси ўзига ўхшаган энг иқтидорли ёш футболчи кимлигини айтди

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси ҳозирги ёш авлод вакиллари орасидан фаолиятининг бошланишини эслатадиган футболчини алоҳида эътироф этди.

«Ҳозир жуда яхши футболчилардан иборат янги авлод етишиб чиқмоқда, уларнинг олдида ҳали узоқ йиллар бор. Лекин агар биттасини танлашим керак бўлса, ёши ва эришган натижаларидан келиб чиқиб, шубҳасиз Ламин Ямални айтган бўлардим», — дея Мессининг сўзларини келтирмоқда Diario Sport нашри.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2005 йилдан 2021 йилгача «Барселона» асосий жамоасида тўп сурган. У каталонияликлар сафида жами 778 та ўйинда иштирок этиб, 672 та гол ва 303 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Маълумот учун, Ламин Ямал жорий мавсумда барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:57 09.05.2026. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!