Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Россия томони мулоқотдан бош тортмаяпти ва агар Киев хоҳласа, бевосита учрашув ташкил этилиши мумкин.
«Путин Зеленскийни қабул қилишга тайёр. Майли, кела қолсин», — деди Ушаков.
Айни пайтда Москва ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлигича қолмоқда. Томонлар бир неча бор эҳтимолий музокаралар ҳақида баёнот берган бўлса-да, ҳозирча расмий учрашув санаси эълон қилинмаган.