Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

The Economist: Россия Эронга АҚШ қўшинларига қарши дронлар таклиф қилган

The Economist: Россия Эронга АҚШ қўшинларига қарши дронлар таклиф қилган

Россия Эронга АҚШ ҳарбийларига қарши қўллаш учун минглаб дронлар таклиф қилган.

Бу ҳақда The Economist нашри Россия ҳарбий разведкасининг махфий ҳужжатларига таяниб ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, Москва Теҳронга радиоэлектрон кураш воситаларига чидамли 5 мингта оптик толали FPV-дрон ҳамда Starlink спутник алоқасига эга узоқ масофали дронларни беришни режалаштирган.

Нашрнинг ёзишича, мазкур 10 бетлик ҳужжат 2026 йил март–апрель ойларида – АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланган дастлабки ҳафталарда тайёрланган бўлиши мумкин.

Ҳужжатда бу тизимлар эҳтимолий америкалик десант кучларининг Эрон ёки Форс кўрфази оролларига туширилиши ҳолатида қўлланиши кўзда тутилгани айтилмоқда.

Шунингдек, The Economist маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин Эронга дрон операторларини тайёрлашда ҳам ёрдам таклиф қилган. Бунинг учун Россияда таҳсил олаётган эронлик талабалар, шунингдек рус ва форс тилларини биладиган тожикистонликлар ҳамда Суриядаги алавийлар жалб қилиниши режалаштирилган.

Ҳужжатда Россиядаги 10 мингга яқин эронлик талабани ушбу жараёнга жалб қилиш имконияти ҳам муҳокама қилинган.

Киритилди: 23:07 09.05.2026. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!