Президент номидан сохта видео тарқатилди.
Мирзиёевнинг видеотасвирига сунъий интеллект ёрдамида қайта ишлов берилиб, сохта аудиоёзув қўйилган.
Видеода гўёки брокерларга алданиб қолган фуқароларга пуллари 10 баробар қилиб қайтариб берилиши айтилган.
Фирибгарлар давлат раҳбари номи билан ишончга кириб, охир-оқибат одамларни чув туширишни мақсад қилган.
Бундай хабарларни ҳаққонийлигини аниқлаш учун расмий манбалар орқали қайта текшириб кўриш керак.
🔸Президент саҳифаси👉 @shmirziyoyev
🔸Президент матбуот котиби👉 @Press_Secretary_Uz