Бундан кейин уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди. Бу ҳақда АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди.
«Аҳолига янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида нормативларга ўзгаришлар киритилди. Бундан кейин уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди. Бу тартиб-тамойил 3 ойдан кейин, апрелдан кучга киради.
Пудрат ташкилотлари қуриб топшираётган барча уйларнинг 100 фоиз деворлари, коммуникация тармоқлари тортилган бўлади», деди у.