Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Диққат, байрам совғаси! 31 август ва 1-2 сентябрь кунлари Тошкент метросидан фойдаланиш бепул бўлади

A A A
Диққат, байрам совғаси!  31 август ва 1-2 сентябрь кунлари Тошкент метросидан фойдаланиш бепул бўлади

31 август ва 1—2 сентябрь кунлари юртдошларимиз Тошкент метросидан бепул фойдаланишлари мумкин. 

Халқимиз ҳамиша эзгуликка, яхшиликка интилиб яшайди. Шу боис ҳам юртимизда яхши кунлар, байрамлар бисёр. Ушбу байрамларнинг султони эса “Мустақиллик куни”дир. Ҳар йили катта тантана ва кўтаринки руҳда нишонланадиган мустақиллик байрамига ҳам саноқли кунлар қолди. Албатта, ушбу байрамнинг қадр-қиммати биз учун бебаҳодир. Чунки, бунда истиқлол, дея жон фидо этган аждодларимизнинг руҳи ҳукмрон.

Тилагимиз мустақиллигимиз абадий бўлсин. Уни асраб-авайлаш, унга фидо бўлиш ҳамиша барчамизга насиб этсин.

"Азиз юртдошлар, қадрли ҳамшаҳарлар!

Тўйга тўёна билан деганларидек, “Тошкент метрополитени” УК ҳам байрам кунлари йўловчилар учун муносиб туҳфа ҳозирлади. Жумладан, байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1,2 сентябр кунлари юртдошларимиз жамоат транспорти гултожи бўлган метродан бепул фойдаланишлари мумкин", дейилади вазирлик хабарида.

Киритилди: 19:07 30.08.2020. Ўқилди: 2003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!