Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Диққат! 17 майдан «Ҳаж» ва «Умра» сафарларига рухсат берилиши мумкин — Дин ишлари бўйича қўмита

Диққат! 17 майдан «Ҳаж» ва «Умра» сафарларига рухсат берилиши мумкин — Дин ишлари бўйича қўмита

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Камилов Сенат ва «Юксалиш» УМҲ томонидан ўтказилган жамоатчилик эшитувларида маълум қилди.

«Кечаги маълумотни олиб қарасак, Саудия Арабистонида бир кунда касалланиш ҳолати 600 нафардан ошди. Аксари Макка ва Ар-Риёз ҳудудига тўғри келаяпти. Ўтган куни эса Мадина шаҳрида кўпроқ эди. Шу сабаб Саудия Арабистони тўлиқ ёпилган, «Умра» дастурлари ҳаммаси тўхтатилган», — деди қўмита вакили.

У ҳозирда сафарларни амалга ошириш юзасидан давлатлар ўртасида ёзишмалар олиб борилаётганини айтди.

«Жидда шаҳридаги консулликда «Ҳаж» ва «Умра» ишлари бўйича алоҳида атташе фаолият кўрсатади. Кеча ҳам биз маълумот олдик. Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги баёнотидан келиб чиқсак, агар вазият бироз барқарорлашса, 17 майдан улар очиши мумкин. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлигини хулосасига таянган ҳолда иш кўради», — деди Камилов.

Киритилди: 15:50 07.04.2021. Ўқилди: 2002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!