Президентимиз Ислом сивилизатсияси марказини янада ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди. Унда диний-маърифий соҳада илмий изланишлар олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ислом маърифати” стипендиясини таъсис этиш таклифи билдирилди.
20 минг нафар ёшлар, диний-маърифий соҳа вакиллари, жумладан, имом-хатиблар ва отинойиларни марказ фаолиятига жалб этиш кўзда тутилмоқда.