Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Диний экстремистик видео материалларни тарқатиб келган шахсга жавобгарлик белгиланди

Диний экстремистик видео материалларни тарқатиб келган шахсга жавобгарлик белгиланди

Тошкент вилоятида яшовчи О.Н исмли шахс муқаддам Россия Федерацияси Москва шахрида ишлаш вақтида диний экстремистик ташкилот аъзолари таъсирига тушади.

Натижада, ИИБ ва бошқа ҲМҚО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида унинг диний экстремистик ғоялар билан йўғрилган видео маърузаларни яқин танишларига тарқатиб келаётганлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.

Шундан сўнг, видео материаллар хусусида олинган экспертиза хулосасига асосан қонуний қарор қабул қилиш мақсадида судга жўнатилган. (Тақиқланган сайтлар рўйҳати)

Куни кеча тўпланган процессуал хужжатлар суд томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 182³-моддачига кўра, БҲМнинг 20 (йигирма) баробари миқдорида жавобгарлик белгиланди.

Киритилди: 12:39 26.01.2025. Ўқилди: 937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!