Журналист Феруз Муҳаммад Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Маданият вазири ўринбосари Озодбек Назарбеков билан суҳбат уюштиргани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу интервьюда Озодбек Назарбеков Дилноза Кубаева билан боғлиқ гап-сўзларга жавоб қайтарди.
"Шу миш-мишлар чиққунга қадар Дилноза Кубаевани яхши танимасдим. Бир тадбирда учрашиб қолиб, гаплашдик. Нега бундай миш-мишлар чиққани ҳақида роса ўйладик. Бирга суратга тушмаган бўлсак... Очиғи, жавобини тополмадик", дейди Озодбек Назарбеков.