Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Деярли 1,5 миллион доллар?! Ўзбек боксчилари IBA Жаҳон чемпионатида қанча мукофот пулига эга бўлди?

Деярли 1,5 миллион доллар?! Ўзбек боксчилари IBA Жаҳон чемпионатида қанча мукофот пулига эга бўлди?

БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги IBA Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Шунингдек, икки нафар боксчимиз чорак финалгача етиб бориб, 5-ўрин билан кифояланди.

Бу йилги мусобақанинг соврин жамғармаси умумий ҳисобда 8,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Мукофот пуллари қуйидагича тақсимланади:

Олтин: 300 минг АҚШ доллари

Кумуш: 150 минг АҚШ доллари

Бронза: 75 минг АҚШ долларидан

5-ўрин: 10 минг АҚШ долларидан

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари умумий ҳисобда 1 миллион 445 минг АҚШ доллари пул мукофотига эга чиқишди.

Қайд этиш лозимки, ушбу мукофот пулларида спортчининг мураббийи ва миллий федерациянинг ҳам улуши бор: қўлга киритилган пулнинг 50 фоизини спортчи олади. 25 фоизи мураббийга, яна 25 фоизи эса мамлакат бокс федерацияси берилади.

Киритилди: 23:42 14.12.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!