Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Деновдаги мактаб ҳудудида автомобиллар тезлигини чекловчи йўл ҳаракати белгилари йўқлиги айтилди

Деновдаги мактаб ҳудудида автомобиллар тезлигини чекловчи йўл ҳаракати белгилари йўқлиги айтилди

Болалар омбудсмани котибиятига Сурхондарё вилояти, Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Н (эркак)нинг мурожаати келиб тушди.

Мурожаатда Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган 64-сонли мактаб ўқувчилари мактабга қатнаш учун машиналар ҳаракатланадиган йўлдан бориб келишларини, мактаб ҳудудида автомобиллар тезлигини чекловчи йўл ҳаракати белгилари ҳамда кузатув мосламалари мавжуд эмаслиги сабабли болалар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари юз бераётганлини маълум қилиб, ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаб ҳудудидан ўтувчи йўлга замонавий йўл белгилари ўрнатилиши юзасидан амалий ёрдам сўраган.

Мазкур мурожаат Болалар омбудсмани сўрови асосида, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилди.

Натижада, Денов туманида жойлашган 64-сонли мактаб олдида пиёдалар йўл чиғини чизиш, юқори тезликни чекловчи йўл белгиларини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Айтиш керакки,
Болалар омбудсмани республикамизнинг барча ҳудудларида ўқувчиларнинг мактабга қулай ва хавфсиз қатнашини таъминлаш борасида мутасаддилар билан тизимли ишларни олиб бормоқда.

Маълумот учун: хавф гуруҳидаги мактаблар олдида бола хавфсизлигининг самарали воситаси бўлган 330 дан ортиқ махсус кўтарилган пиёда йўлакчалари ўрнатилган бўлиб, 2025 йил давомида уларнинг сони 680 га етказилиши, шунингдек 248 та бошқариладиган светофор ва 455 та видеокамера ўрнатилиши режалаштирилган.

Киритилди: 15:08 03.05.2025. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!