Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Деҳқон бозорларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади

A A A
Деҳқон бозорларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади

“Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
 
🔰 Қарорга кўра, 2021-2023 йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб, жумладан, қуйидагилар белгиланди:

👉 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини икки бараварга ошириш;
👉 аҳолини касбга ўқитишдан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишгача бўлган босқичларни қамраб олувчи “комплекс хизматлар” кўрсатишни ташкил этиш.

🖥 2021 йил 1 июлдан республика ҳудудларида хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтинги жорий этилиб, “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида эълон қилинади. 

❕Бунда ҳар ярим йилда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳокимларнинг фаолияти баҳоланиб, натижалари бўйича ижобий кўрсаткичга эга бўлганлари – рағбатлантирилади, қониқарсиз кўрсаткичга эгалари – интизомий жавобгарликка тортилади.

🔘 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида ташаббускор тадбиркорлар билан ҳамкорликда савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Уларда:

👉 кўчма савдо объектлари учун жойлар тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион асосида сотилади;
👉 барча тадбиркорларга жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

➡️ Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади.

🏪 Шунингдек, божхона постлари ҳудудидаги бўш ер участкалари ҳамда тегишли йўл-патруль хизмати постлари ҳудудидаги ер участкалари тадбиркорларга савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун ажратилади. 

❕2021 йил 1 сентябрдан масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақида талаб бекор қилинади. 

Киритилди: 10:01 12.05.2021. Ўқилди: 2302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!