Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Деҳлида кучли ёмғир оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Деҳлида кучли ёмғир оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Жума куни кечқурун кучли ёғингарчиликдан сўнг Деҳли миллий пойтахти минтақасининг бир қанча ҳудудлари (шу жумладан Нью-Дели ҳам) сув остида қолди.

Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди.

Нью-Деҳлида ўнлаб дарахтлар кесилиб, айрим бинолар вайрон бўлган. Тўрт киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Нью-Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида ёмон об-ҳаво 120 дан ортиқ рейсларни кечиктирди. Кўпчилик бошқа шаҳарларга йўналтирилди. Шунингдек, поездлар жадвали бузилгани ҳақида хабарлар бор.

Дели ҳукумати аҳолига иложи бўлса, уйда қолишни маслаҳат берди. Ҳиндистон метеорология департаменти шанба кунига қадар пойтахтда ноқулай об-ҳаво шароити ҳақида огоҳлантириб, кучли ёғингарчилик, момақалдироқ ва кучли шамол бўлишини башорат қилди.

Киритилди: 10:02 02.05.2025. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!