Хитойликлар «DeepSeek» деб номланган сунъий интеллект моделини оммага ошкор қилганидан сўнг келиб чиққан ваҳималар ортидан АҚШ молия бозори 1 трлн доллар атрофида маблағ йўқотди.
Гап шундаки, АҚШ компанияларининг «OpenAI» каби сунъий интеллект (СИ)лари миллиардлаб доллар ва узоқ муддат сарфлаб яратилган бўлса, Хитой компанияси юқорида номи келтирилган СИни саноқли ойлар ичида ва бор-йўғи 6 миллион доллар эвазига яратган.
Мутахассислар моделнинг қудрати «OpenAI»нинг энг сўнгги моделларидан қолишмаслигини айтишмоқда.
Янгилик АҚШ фонд бозорида ваҳимани келтириб чиқарди. Ўтган йили сунъий интеллект тўлқини орқали дунёнинг энг бой компаниясига айланган АҚШнинг NVIDIA чип ишлаб чиқарувчиси акциялари деярли 17 фоизга тушиб кетди ва бир кунда 589 млрд доллар йўқотди - бу АҚШ фонд бозори тарихидаги энг катта кунлик йўқотиш ҳисобланади.
Шунингдек:
Шунга қарамай, «бозордаги ваҳима ва акциялар нархининг қулаши – вақтинчалик тебраниш. Ҳаммаси тез орада ўз ўрнини топади», деб ёзади NYpost нашри.