Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Де Хеа Туркияга кўчиб ўтиши мумкин

Де Хеа Туркияга кўчиб ўтиши мумкин

Айни вақтда А Сериянинг “Фиорентина” жамоасида тўп тепаётган испаниялик дарвозабон Давид де Хеа Туркия Суперлигасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, 34 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишга Истанбулнинг "Фенербахче" клуби қизиқмоқда. Де Хеа турк гранди сафига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин, чунки унинг "бинафшаранглар" билан шартномаси 2025 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Давид Флоренция жамоаси сафида 33 та ўйин ўтказди. У ўз дарвозасидан 34 та гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 17:52 14.05.2025. Ўқилди: 773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!