Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Давлат рақам белгиларини сотиб олишда янги тизим: энди ўртакашларсиз илова орқали олинади

Давлат рақам белгиларини сотиб олишда янги тизим: энди ўртакашларсиз илова орқали олинади

Ўзбекистонда давлат рақам белгиларини олиш жараёнидан инсон омилини чиқариб ташлаш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида «AvtoRaqam» мобил иловаси ишга туширилди. Ушбу тизимнинг жорий этилиши натижасида эндиликда ҳар бир фуқаро ҳеч қандай воситачилар ёки ўртакашларсиз, мустақил равишда ўзига маъқул келган рақам комбинациясини танлаши ва сотиб олиши мумкин.

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб биржа аукционлари ҳамда «чиройли» рақамларни оширилган ставкаларда бериш амалиёти тўхтатилган эди. Янги илова жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам реал вақт режимида бўш рақамларни кузатиш имконини беради.

Тизимнинг энг муҳим жиҳати шундаки, фойдаланувчи илова орқали рақамни банд қилади, тўловни амалга оширади ва жараённи шахсий кабинетида кузатиб боради. Бу эса ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиб, жараённинг тўлиқ шаффоф бўлишини таъминлайди.

Иловани App Store ва Play Market платформаларидан юклаб олиш имконияти мавжуд.

Киритилди: Бугун 11:24. Ўқилди: 330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!