Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Давлат раҳбарлари Регистон мажмуасини томоша қилди

Давлат раҳбарлари Регистон мажмуасини томоша қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Регистон мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар берди давлат раҳбарининг расмий сайти.

Меҳмонларга мажмуадаги уч муҳташам обида – Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг тарихи, мустақиллик йилларида бу ерда олиб борилган ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Ўзбекистоннинг меъморчилик анъаналари, қадимий обидаларнинг мустаҳкамлиги, Тиллакори гумбазининг нақшинкор жилолари Эмомали Раҳмонда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Регистон майдонида эсдалик учун суратга тушди.

Киритилди: 14:20 18.08.2018. Ўқилди: 1397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!