“Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-907-сон, 14.02.2024 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Унга кўра, хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари қуйидагилардан иборат:
🔹давлат кўчмас мулк объектлари;
🔹давлат улушлари (акциялари, улушлари);
🔹давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари.
📋 Давлат мулки, тўлиқ ёки қисман хусусийлаштирилиши мумкин. (Бундан давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки мустасно)
🏢 Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
💰Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг бошланғич нархи ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланади.
✅ Давлат мулкини хусусийлаштириш қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:
➖аукцион;
➖танлов савдолари;
➖музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш;
➖рақобатга асосланган мулоқот;
➖биржа савдолари;
➖давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини мулкий мажмуа тарзида хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) давлат улуши сифатида киритиш;
➖давлат улушларини ва давлат кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) давлат улуши сифатида киритиш;
➖давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан ижарага бериш.
📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.