Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда қонунбузилиш ҳолатлари сабаб 51 та танлов жараёни тўхтатилди

Давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда қонунбузилиш ҳолатлари сабаб 51 та танлов жараёни тўхтатилди

Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) ахборот хизмати маълум қилди.

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароитлар яратиш масаласида комплекс ўрганишлар ва 558 маротаба мониторинг ўтказилган. Ўрганиш натижалари бўйича 3 минг 828 қонунбузилиш аниқланиб, 492 тақдимнома, 475 огоҳлантириш хати киритилди ҳамда 31 нафар айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ваколатли органларга таклиф берилган.

◾️ Кўрилган чоралар натижасида 430 нафар ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди, 66 ноқонуний буйруқ (ишга қабул қилиш тўғрисидаги) бекор қилинди. 24 нафар айбдор шахс маъмурий жаримага тортилди, қонунбузилиш ҳолатлари сабаб 51 та танлов жараёни тўхтатилган.

Шунингдек, Агентлик томонидан “Рақамли давлат фуқаролик хизмати“ лойиҳаси доирасида қуйидаги платформалар фаолияти йўлга қўйилган:

➖ hrm.argos.uz — давлат фуқаролик хизмати соҳасида инсон ресурсларини бошқариш ахборот тизими;

➖ samaradorlik.uz — сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;

➖ zaxira.argos.uz — маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган номзодларни танлаб олиш платформаси.

Киритилди: 20:39 17.07.2023. Ўқилди: 1645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!