АҚШ Давлат департаменти Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг истеъфога чиқишини Украинанинг суверен қарори деб атади ва бу ҳақда изоҳ беришдан бош тортди.
"Бу Украина ҳукуматининг суверен қарори. Мен уларга бу мавзуда гапириш ҳуқуқини қолдираман", - деди Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пател.