2024 йил қиш мавсуми бўлишига қарамасдан Б.С. исмли шахс Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи А.Д исмли шахс билан олдиндан тил бириктирган ҳолда уни давлат чегарасидан ноқонуний ўтказиб қўйиш эвазига 200 АҚШ долларга келишиб оладилар.
Улар давлат чегарасини бузиб ўтмоқчи бўлган вақтида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинган.
Натижада, 2025 йилнинг январь ойида уларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани суди томонидан ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 йил 6 ой муддатга озодлик чеклаш жазоси тайинланган.