Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Данияда исломга қарши намойишлар давом этмоқда

A A A
Данияда исломга қарши намойишлар давом этмоқда

Дания пойтахти Копенгагенда Қуръони Каримга таҳқирлашга қаратилган ҳаракатлар давом этмоқда.

Сешанба куни исломга қарши ва ирқчи "Danske Patrioter" (Даниялик ватанпарварлар) гуруҳи аъзолари Копенгагендаги Туркия, Жазоир, Покистон, Индонезия ва Эрон элчихоналари олдида Қуръонни ёқиб юборди.

Полиция ҳамроҳлигида провокацияларини амалга оширган гуруҳ аъзолари Исломга қарши шиорлар айтишди.

Бу лаҳзаларни провокаторлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида жонли эфирда бўлишди. Шу билан бирга, Facebook ирқчи гуруҳнинг айрим видеоларига киришни чеклади.

Сўнгги пайтларда Дания пойтахтида мусулмонларнинг муқаддас китоби бўйича радикалларнинг провокациялари тез-тез содир бўлмоқда. Уларнинг барчаси Danske Patrioter аъзолари томонидан ташкил этилган.

Иштирокчилар Қуръонни ёқиб юборган исломга қарши акциялар 25 июл куни Миср ва Туркиянинг Копенгагендаги элчихоналари ёнида бўлиб ўтди.

Худди шундай ҳийла бир кун аввал Ироқ дипломатик ваколатхонасида ҳам содир этилган эди. Копенгагендаги Ироқ элчихонаси биноси ёнида 21 июл куни ҳам Қуръон нусхаси ёқиб юборилган акция бўлиб ўтди.

1-август, сешанба куни ўнг қанот радикал гуруҳ вакиллари Миср ва Туркиянинг Копенгагендаги элчихоналари олдида Қуръонни ёқиб юборди.

Киритилди: 15:23 09.08.2023. Ўқилди: 2307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!