Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дания ўз гербини ўзгартирди

Дания ўз гербини ўзгартирди

Трампнинг АҚШ Гренландияни сотиб олмоқчилиги ҳақидаги даъволари ортидан Дания ўз гербини ўзгартирди —Тhe Guardian.

500 йил мобайнида мамлакат гербида уч тож — Дания, Швеция ва Норвегия ўртасида ХIV асрда тузилган “Калмар унияси” рамзи акс этиб келган. 2024 йил декабр ойи охирида Дания қироли Фредерик гербни ўзгартиришга фармон берди. Янги гербда Копенгаген ўз назорати остида сақлаб қолмоқчи бўлган ҳудудлар — Фарер ороллари (қўй) ва Гренландия ороли (оқ айиқ) рамзлари олдингидан каттароқ шаклда акс этган.

Доналд Трамп кеча Truth Social ижтимоий тармоғида жойлаган постида гренландияликлар АҚШнинг бир қисми бўлишни исташаётгани, чунки бу "фойдали" эканини, шунингдек, "Гренландияни яна буюк қиламиз!" каби баландпарвоз гапларни ёзган эди.

Ўз навбатида, Гренландия бош вазири Муте Эгеде оролга мустақиллик берилишини истамоқда. Унинг фикрича, оролнинг Дания таркибидаги тарихи "тенг ҳуқуқли ҳамкорлик яратилиши мумкин эмаслигини" кўрсатмоқда. Эгеде ўзининг янги йил мурожаатида маҳаллий ҳукумат конституция лойиҳасини тайёрлагани ҳақида ҳам маълум қилган эди.

Киритилди: 13:51 07.01.2025. Ўқилди: 983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!