Дания ҳукумати қарори билан махсус фонд ташкил этилмоқда. Маълум бўлишича, ундаги ресурсларнинг ҳарбий таъминотга йўналтирилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Копенгаген гуманитар ёрдамни молиялаштиради ва Украинани қайта тиклашда иштирок этади.
Лойиҳани Дания парламентининг 179 депутатидан 159 нафари қўллаб-қувватлаган.